Samsung компанияси раисининг ўринбосари Юн Бу Кюн Artel заводига ташриф буюрди

Жамият 18:45 / 18.04.2019 14078

Жорий йилнинг 18-апрель куни Samsung компанияси раисининг ўринбосари Юн Бу Кюн Artel заводига ташриф буюрди.

Раис ўринбосари Юн Бу Кюн Ўзбекистонга Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин бошчилигида бўлган делегация таркибида ташриф буюрди. Делегациянинг Ўзбекистонга етиб келишидан мақсади стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишдир.

Биринчи кундаёқ Samsung компанияси раисининг ўринбосари Юн Бу Кюн Artel заводини кўздан кечирди ва Artel компаниясининг раҳбарлари билан учрашди.

Artel компанияси Ўрта Осиёниниг энг йирик маиший техника ва электроника ишлаб чиқарувчи корхонаси ҳисобланади. Artel 2011-йилдан бери Кореянинг энг йирик маиший техника ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири бўлган Samsung компанияси билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Artel компанияси Samsung корхонасига оид бўлган кир ювиш машинаси, чангютгич, совутгич, телевизор, кондиционер, ҳамда микротўлқинли печ каби маиший техникаларни ишлаб чиқармоқда.

Олиб борилган музокаралар давомида томонлар Samsung маҳсулотларинининг МДҲ давлатларига экспорт миқдорини 5 йил давомида 4 мартага кўпайтиришга келишишди.

Айтиш лозимки, жорий йилнинг бошидан Artel компаниясида Samsung телевизорларининг янги 9 моделининиг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари жорий йилнинг сентябрь ойига чангютгичларнинг 6 янги моделлари, 2 инвертер кондиционерлари, ҳажми 8 килодан ошиқ бўлган автомат кир ювиш машиналари, ҳамда RT 35 совутгичларининг моделлар қаторини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ишлаб чиқариш жараёнларининг мукаммаллиги, маҳсулотларнинг юқори сифатга эгалиги заводга ташриф буюрган меҳмонларни ҳайратлантирди. Мартабали меҳмонлар Artel заводини катта қизиқиш билан ўрганиб чиқишди ва ишлаб чиқаришнинг турли босқичлари билан яқиндан танишишди.

Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасида юқори технологиялар ривожига ҳамда юртимиз иқтисодиётининг тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши табиийдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар