Максим Шацкихнинг Чемпионлар Лигасидаги рекорди забт этилди

Спорт 11:04 / 18.04.2019 9343

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (3:4) қарши ўйиннинг қаҳрамонларидан бир бўлди.

Кореялик футболчи 2та гол уриб, мусобақа тарихидаги энг сермаҳсул осиёликка айланди. Унинг голлари сони 12тага етиб, Киевнинг «Динамо» клубида тўп тепган ўзбекистонлик Максим Шацких (11та) рекордидан ўзиб кетишга эришди.

Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» Чемпионлар Лигаси яримфиналида «Аякс» билан беллашади.

Бу мавсумда Сон «Тоттенҳэм» таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урган ва 10та голга ҳаммуаллифлик қилган. Чемпионлар Лигасида 10та ўйинда 4 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Кўпроқ янгиликлар