Алишер Усмонов энг бой россияликлар рейтингида тўққизинчи ўринни эгаллади

Жаҳон 12:32 / 18.04.2019 23208

Forbes'нинг Россиядаги энг бой тадбиркорлар рейтингида бу йил Леонид Михельсон биринчи ўринни эгаллади. «Сибур» ва НОВАТЭК’нинг энг йирик акциядори бойлиги 24 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Рейтингнинг иккинчи поғонасида - НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин. Унда, Forbes маълумотларига кўра, 21,3 млрд доллар бор. ЛУКОЙЛ нефть компанияси президенти Вагит Алекперовнинг бойлиги 20,7 миллиард долларга тенг.

Алишер Усмонов рейтингда тўққизинчи ўринни эгаллади. Журнал унинг бойлигини 12,6 млрд долларга баҳолаган. 2018 йилда у Лондоннинг «Арсенал» футбол клуби 30 фоиз акцияларини 550 миллион фунт стерлингга сотди. Энди Усмонов «Арсенал Тула» футбол клубини қўллаб-қувватламоқда.

Шунингдек, илк ўнликдан «Северсталь» директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов (20,5 миллиард доллар), «Новатэк» ва «Сибур» директорлар кенгаши аъзоси Геннадий Тимченко (20,1 миллиард доллар), «Интеррос» холдинги президенти Владимир Потанин (18,1 млрд доллар), LetterOne Holdings ва «Альфа-Групп» эгаларидан бири Михаил Фридман (15 миллиард доллар), СУЭК ва «Еврохим» эгаси Андрей Мельниченко (13,8 миллиард доллар), хусусий инвестор Роман Абрамович (12,4 миллиард доллар) жой олди. 

Кўпроқ янгиликлар