Airbus компанияси Ўзбекистонга 34 дона вертолёт етказиб бермоқчи

Ўзбекистон 14:21 / 18.04.2019 16504

17 апрель куни Airbus франсуз ҳаво учоқлари компанияси Ўзбекистонни 34 дона вертолёт билан таъминлаш ҳақида келишув шартномасини имзолади. Бу ҳақида Франциянинг Европа ва Ташқи ишлар вазирининг давлат котиби Жан Батист Лемуан Тошкентда ўтган брифингда хабар берган.  

«Олмахон» (Écureuil) моделидаги бир двигателли енгил вертолётлар тез ёрдам ва тиббий эвакуация учун йўналтирилади.

Маълумот учун, франциялик дипломат иқтисодий ҳамкорлик келишувларини тузиш учун 15 – 20 апрель кунлари Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонда бўлади.

Лемуан Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент вилоятидаги Чорвоқ ГЭСига ҳам ташриф буюрган. Франция тараққиёт агентлиги Чорвоқ ГЭСини модернизациялаш учун жами 73 миллион евро миқдоридаги лойиҳага инвестиция киритади.

Кўпроқ янгиликлар