Йўловчининг 3 000 долларини ўғирлаган ҳайдовчи ушланди

Жамият 12:17 / 17.04.2019 6438

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 2019 йил 13 апрель куни Самарқанд шаҳар Саттепо масканида яшовчи Б.И. бошқарувидаги “Toyota” русумли автомашинани Боғёп маҳалла ҳудудига ҳайдаб келиб, тўхтаган вақтида автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи А.А. автомашинадан тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шунда ҳайдовчи унинг сумкасидан 3 010 АҚШ доллари ва 350 Хитой юанини ўғирлаб олганлиги аниқланиб, ушланган.

Мазкур ҳолат жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар