Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

Жамият 21:45 / 17.04.2019 11301

Нодир Баҳриллаевич Намозов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар берди давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Нодир Намозов 1978 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 1997 йилда Самарқанд молия коллежини, 2005 йилда Тошкент молия институтини, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Маълумоти бўйича молиячи, солиқлар ва солиққа тортиш, сиёсатшунослик мутахассисликларига эга.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти Ургут тумани давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ ДСҚ матбуот хизмати Ўзбекистон президенти ва Давлат солиқ қўмитаси номенклатурасига кирувчи 70 та ҳамда 55 та туман ва шаҳар давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар ҳамда бошқарма бўлим бошлиғи лавозимларига тайинловлар амалга оширилганини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар