Зидан «Реал» раҳбариятига ёзда клубдан кетадиган беш футболчи рўйхатини топширди

Спорт 19:27 / 16.04.2019 23880

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ёзда трансферга қўйилиши керак деб ҳисоблаётган футболчилар рўйхатини раҳбариятга тақдим этди, деб ёзади AS.

Қайд этилишича, рўйхатнинг биринчи ўрнида ҳужумчи Гарет Бэйл турибди. Бу ҳақда уэльслик футболчининг ўзи ҳам хабардор қилиб бўлинган.

Иккинчи бўлиб Зидан бош мураббий лавозимига иккинчи марта тайинланганидан кейинги бешта ўйинда бор-йўғи 30 дақиқа майдонда бўлган ҳужумчи Марино Диас кўрсатилган. Франциялик мутахассис клубни аввал ҳам бошқарганида унинг ишончига кира олмаган Дани Себальос, Зидан қайтганидан буён фақат битта ўйинда кўриниш берган Маркос Льоренте ва Иброҳим Диас ҳам рўйхатга тушган.

Ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлган юқоридаги беш футболчидан ташқари, Зидан клубдаги келажаги сўроқ остида қолаётган уч футболчи – Марсело, Иско ва Тони Кроос номларини ҳам алоҳида рўйхат қилган. Бу футболчиларнинг «Реал»да қолиши уларга даъвогар клублардан қанчалик манфаатли таклифлар тушишига боғлиқ.

Кўпроқ янгиликлар