Ёмғирлар Самарқандда яна тошқинларни келтириб чиқарди (Фото)

Жамият 15:40 / 16.04.2019 29838

Деярли бир кундан буён тинмаётган ёмғир Самарқандда яна сув тошқинларини келтириб чиқарди. Бироқ бу гал олдинги ёмғирлардаги каби кўп кўчаларни сув босмади. Аммо шаҳарнинг пастликларда жойлашган қисмлари яна сувга тўлди.

Шаҳарда доим ёмғир ёғса, сув босадиган ерлар бор. Улардан асосий ва марказийси ҳисобланган Регистон майдонидан шаҳарнинг ички қисмига қараб келишдаги катта чорраҳа бу гал ёмғирдан сўнг «Венецияга айланмаган». Бироқ халқ орасида «Макаронка» деб аталадиган кўча (марказий шаҳар шифохонаси ёнбошидаги кўча) доимгидек сув остида қолган.

Собиқ «Некрасов» кўчаси ҳам пастликда жойлашгани сабаб машиналар қатновига халақит берадиган тарзда сув остида қолган. Kun.uz мухбири Самарқанддаги тошқинларни кадрга муҳрлади.

Кўпроқ янгиликлар