Бир оиланинг икки норасида фарзанди камқон: уларни фақат қимматбаҳо операция қутқариши мумкин

Жамият 13:11 / 16.04.2019 8153

 Фарзанднинг оёғига тикан кирса, жигарларининг жони узилгудек бўлади. Агар оиладаги гўдаклар оғир дардга мубтало бўлиб туғилса-чи?

Самарқанд туманининг «Сулфакабутак» маҳалласида яшовчи Феруз Давроновнинг фарзандлари ана шундай оғир дардга йўлиққан ва унинг оиласига яхшиларнинг ёрдами жуда-жуда керак.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

 

Унинг 10 ёшли тўнғич фарзанди Сардор Сатторов ва 8 ёшли қизалоғи Сарвара Сатторова туғма бета талассемия касаллиги билан касалланган. Бу камқонликнинг ўта ноёб тури бўлиб, болаларнинг қонида гемоглобин даражаси тушиб кетади ва уларга ҳар 30-40 кун оралиғида қон қуйиб турилиши керак.

Гўдакларнинг аҳволи ҳақида Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Зокир Саъдиевнинг айтишича, бундай касаллик вилоятда бор-йўғи 26 болада рўйхатга олинган бўлиб, бир оилада икки фарзандда ҳам кузатилиши ўта ноёб ҳодиса. Мазкур касаллик суяк кўмиги кўчирилиши билан тузатилади. Бундай операциялар ҳозирча Ўзбекистонда амалга оширилмаяпти. Касалликни фақатгина операция йўли билан даволаш мумкин. Чунки вақт ўтиши билан инсон танаси бошқа танадан қуйилаётган қонга нисбатан антитана ишлаб чиқара бошлайди ва қонни қабул қилмай қўяди.

Феруз Давроновнинг ўзи ҳам болалигидан туғма ногирон. У болалар церебрал фалажига йўлиққан ва ҳанузгача яхши ҳаракатлана олмайди. Айни пайтда таксичилик қилиб, рўзғор тебратмоқда.

Қариндошлари ёрдамида болаларини ёшлигида Москвадаги Россия болалар клиник шифохонасига олиб бориб кўрсатган.

2011 йилларда ушбу касалликнинг давоси топилмагани боис, россиялик врач Надежда Сметанина томонидан болаларни даволаш учун маълум бир йўл чизиб берилган.

Болаларга қон қуйилаверганидан уларнинг организми таркибида темир моддаси ортиб кетади ва талоқ шишади. Шу сабаб тўнғичи Сардорнинг талоғи олиб ташланган. Улар хорижда ишлаб чиқариладиган, давлат томонидан бериб бориладиган, танада темир моддасини парчалайдиган «Эксжад» («Exjade») дори воситасини муттасил қабул қилиб боришмоқда.

Айни пайтда ушбу касаллик аҳоли ўртасида нисбатан кенг тарқалган Озарбойжонда махсус марказ очилиб, касаллик операция йўли билан муваффақиятли даволанмоқда.

Операция учун ҳар бир болага 20 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур. Феруз Давронов рўзғор юритиш учун ўзи ҳайдаб юрган машинасини сотади, яқинлари ёрдам қилишади — 10 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплай олади.

Қолган маблағни йиғишда оилага саховатпеша ҳомийлар, савобталаб ҳамюртларимизнинг ёрдами жуда-жуда керак.

Биз Сардор ва Сарвара Саттороваларнинг операцияси учун хайрия акциясини эълон қиламиз.

Бутун жаҳондан, Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистонда меҳнат ва истиқомат қилаётган ҳамюртларимиздан Давроновлар оиласига ёрдам қўлини чўзишни сўраб қоламиз.

Сардор ва Сарвара Сатторовларнинг даволаниши учун хайрия акцияси:

Click/PayMe: 8600 0417 1756 8084 (Отаси Давронов Феруз номида)

ХР: 23120000600000279001 

МФО: 00279 

ИНН : 201208366 

ОМОНАТ: 23118000700000279500

VISA: 4187 8200 0024 2097. SWIFT: (PAKHUZ22)

Сбербанк (Master Card): 5336 6901 2506 7183

Телефон: (91) 521-99-39

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ тайёрлади.

Кўпроқ янгиликлар