Ўзсаноатқурилишбанк – инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда энг яхши банк

Ўзбекистон 17:03 / 15.04.2019 4191

Ўзсаноатқурилишбанк  “BankExpo – 2019” миллий кўргазмасида “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда энг яхши банк” номинацияси бўйича тақдирланди.

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида уч кун давом этган “BankExpo-2019” миллий кўргазмасида Ўзсаноатқурилишбанк ҳам фаол иштирок этди. Айниқса, банк стендига тадбиркор ва инвесторларнинг қизиқиши катта бўлди.

Банк стендининг “Кредит супермаркети” ҳамда “Маслаҳат бурчаги” бўлимларида ташриф буюрувчиларга банк маҳсулотлари, шу жумладан хорижий кредит линиялар хусусида батафсил маълумот берилди. Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Европанинг Сredit Suisse (Швейцария), Raiffeisen Bank International AG (Австрия), Landesbank Baden-Wuerttemberg, Commerzbank, ODDO BHF, KFW Ipex-Bank (Германия), Газпромбанк (Россия), шунингдек, Хитой, Туркия ва Жанубий Корея Эксимбанкларининг хорижий кредит линиялари таклиф қилинмоқда.

Жорий йилда Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси, «Shinhan Bank» (Хитой), «AK BARS Bank» (Россия)лар билан савдони молиялаштириш йўналишида истиқболли келишувларга эришилди.

Банк қошида маҳаллий тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг инвестиция фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Марказ ходимлари инвесторларга ўз сармояларини истиқболли бизнесга самарали йўналтиришида техник жиҳатдан кўмаклашмоқда. Эътиборлиси, марказ зиммасидаги ушбу хизматлар “Ягона дарча” тамойили асосида “кредит супермаркети” сифатида кўрсатилмоқда.

“BankExpo-2019” кўргазмасида Ўзсаноатқурилишбанкнинг янги бренд остидаги стендида, шунингдек, муассаса тизимида олиб борилаётган трансформация жараёнлари тўғрисида муфассал маълумот берилди.

Веб-сайт: uzpsb.uz

Facebook: facebook.com/sqbuz

Telegram: https://t.me/sqbuz

Instagram: instagram.com/sqbuz

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар