Бош прокуратура: бюджет маблағлари талон-тарож этилгани фош этилди

Жамият 16:42 / 15.04.2019 17317

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.

Унда Термиз тумани архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи бош ҳисобчиси Ш.Х. коллежнинг 5 нафар собиқ ишчи-ходимларининг номига 2017-2018 йиллар ва 2019 йил 2 ойи давомида жами 221,8 млн. сўм иш ҳақи ёзиб, уларнинг номидаги пластик карточкаларга ойма-ой тушириб олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Текширув давомида бюджетга етказилган зарардан 100,3 млн. сўм ундирилиши таъминланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар