Ассанж Эквадор элчихонасидан нега ҳайдаб чиқарилгани тахмин қилинди

Жаҳон 08:19 / 15.04.2019 10998

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ётоқда лобстер истеъмол қилган президент Ленин Моренонинг фотосурати билан бўлишгани сабабли, Эквадор элчихонасидан чиқариб юборилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Sun манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Манбалар маълумотига кўра, Ассанж Моренонинг ўта ҳашаматли меҳмонхона ётоғидаги фотосуратини интернетда эълон қилган. Қайд этилишича, президентнинг ёнида тансиқ овқатлар билан тўла стол бўлган.

Бундан ташқари, WikiLeaks асосчиси 200дан ортиқ шахсий электрон мактублар ҳамда Морено ва унинг рафиқаси ёзишмаларини жойлаштирган, деб ёзади газета.

Бундан олдин, Австралия Ассанжга «махсус» ёрдам тақдим этишдан бош тортганди.

Кўпроқ янгиликлар