ОЧЛ. «Локомотив» Жиддада 90+4-дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, мағлуб бўлди

Спорт 01:05 / 10.04.2019 10988

Осиё Чемпионлар Лигаси «B» гуруҳидан ўрин олган «Ал-Иттиҳод» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда Саудия клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган ўйиннинг иккинчи қичмида бешта гол урилди. «Иттиҳод» 48 ва 49-дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, вазиятини қийинлаштириб қўйди. Голларнинг бири пенальтидан урилган бўлса, иккинчисида «темирйўлчилар» хатога йўл қўйиб, голни «совға қилишди».

Бироқ Андрей Фёдоров захирадан иккита футболчини майдонга тушириб, вазиятни яхшилади. 70-дақиқада захирадан майдонга тушганига 1 дақиқа бўлган Жамшид Искандеров фарқни қисқартирди. 82-дақиқада эса яна бир захирадан ўйинга қўшилган Филип Раевац ҳисобни тенглаштирди.

Қўшимча вақтларда «Локомотив» яна битта гол ўтказиб юборди. Ҳакам 90+4-дақиқада Йован Жокичнинг қўполлиги сабаб рақиб дарвозасига пенальти белгилади ва Фаҳад ал-Муваллад дублга эришиб, жамоасига ғалаба келтирди. Бу мағлубиятдан сўнг «Локомотив» ҳисобидаги очколар сони 3 талигича қолди ва «темирйўлчилар» гуруҳда 4-ўринга тушиб кетишди.

ОЧЛ-2019
«В» гуруҳи. 3-тур

«Ал-Иттиҳод» - «Локомотив» 3:2
Жидда, «Қирол Фаҳд» стадиони.
Голлар: Носир ал-Шамрони (48, пен.), Фаҳад ал-Муваллад (49, 90+4, пен.)  Жамшид Искандеров (70), Райевац (82).
Ал-Иттиҳод: Ассаф ал-Қорний, Абдуллоҳ ал-Умар, Ёсин Барнави, Зияд ал-Саҳафи, Мэтью Юрман, Абдураҳмон ал-Ғамди (Фаҳад ал-Муваллад, 33), Секу Саного, Ҳолид ал-Самири, Носир ал-Шамрони, Абдулазиз ал-Биши, Эссам ал-Муваллад.
Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Игорь Йелич, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Даврон Ҳошимов, 52), Диёр Туропов (Жамшид Искандеров, 69), Йован Жокич, Арсланмурод Омонов, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Раевац, 74).

Кўпроқ янгиликлар