“Million” – нима ўзи у?

Жамият 13:00 / 26.03.2019 62938

Биз сухариклар (қуритилган нон бўлакчалари)ни қачон истеъмол қиламиз? Уйда, ўқишда, ишда, яқинлар билан суҳбат қураётган вақтимизда ёки экран қаршисида севимли кўрсатувларни томоша қилаётганимизда, ёхуд тушлик, кечки овқатни қилишга улгурмаган вақтимизда тўйимли егулик сифатида тановул қилишимиз мумкин.

Бироқ сухарикни харид қилиш чоғида муаммога дуч келамиз: импорт маҳсулот ҳисобланган хориж сухарикларини таъми, сифати манзур келса-да, нархининг баландлиги туфайли ҳар доим ҳам харид қилиб бўлмайди. Ўзимизникини сотиб олганда эса, мазасини кўриб, баъзан сарфлаган пулимизга афсусланиб қоламиз.

Кутилган янгилик

Энди Ўзбекистонда мутлақо янгича ном ва таъмдаги сухариклар (қуритилган нон бўлакчалари) сотувга чиқарилмоқда. Қарши олинг: “Million crackers”! Ҳа, бу ўша барчамизга маълум ва машҳур бўлган “Миллион” жамоаси томонидан ишлаб чиқарилаётган махсус сухариклардир.

“Миллион” юқорида биз санаб ўтган вазиятларни инобатга олган ҳолда мижозлар талабини ҳам нарх, ҳам сифат жиҳатдан қондира оладиган маҳсулот яратди. Мазкур сухарикларни татиб кўрган инсонлар маҳсулот сифат борасида ҳаммамизга яхши таниш бўлган Украина, Россия маҳсулотлари билан ҳам рақобатлаша олиши, нарх борасида эса улардан анча арзонроқ эканлигини қайд этишмоқда.

Бетакрор маза, юқори сифат

“Million crackers” сухариклари “Dubai Snacks” OK билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда крекерсларнинг кабоб, овчи колбасали, сметана ҳамда пиёз таъмли турлари бор. Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот сифатига алоҳида эътибор берган ҳолда энг сара зиравор ва нондан фойдаланишган. Мазаси хорижникидан қолишмайдиган, иштаҳани қитиқловчи “Million crackers” сухариклари бемалол тушлик ва кечки овқат ўрнини ҳам боса олади. 

Мазали сухариклар энг нозик таъбдаги инсонларнинг ҳам кундалик эрмагига айланишига шубҳамиз йўқ.

Ҳамёнбоп егулик

Сухариклар сизларни нафақат таъми, балки нархи билан ҳам мамнун этишига ишонамиз. Ишлаб чиқарувчилар харидорлар талаб ва истагини қадрлаган ҳолда маҳсулот сифати ва қийматини уйғунлаштирган ҳолда бошқа сухарикларга нисбатан ёқимли нархларни белгилашга ҳаракат қилишди.

Самарали ҳамкорлик

Ишлаб чиқарилаётганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, қисқа муддат ичида “Million crackers” юртимизда фаолият олиб бораётган кўплаб корхона ва компаниялар билан ҳамкорлик шартномаларини тузишга улгурди. Агар сиз ҳам маҳсулот дистрибьютори ва дилерига айланиш истагида бўлсангиз, “Миллион” ҳамкорликка ҳамиша шай.

Оригинал реклама

Маҳсулот рекламаси учун ноодатий ёндошув ҳам кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.  Ёдгор Носиров томонидан суратга олинган промо-роликда “Миллион” жамоаси аъзолари билан бирга Муниса Ризаева бренднинг илк юзи сифатида суратга тушди. Айтиб ўтиш жоизки, ролик айрим бош оғриқли, бачкана рекламалардан фарқ қилади. Шунингдек, хонанда  томонидан “Million crackers” учун махсус жингл ҳам ишланди.

Яна бир ажойиб акция 

Миллион жамоаси аъзолари суратларини тўлиқ ҳолда тўплаган ҳолда пул ютуқларига эга бўлинг. Ғолибларга қуйидаги қийматдаги миллион сўмлик пул ютуқлари топширилади:

  • 1 та 100 миллион сўм
  • 5 та 10 миллион сўм
  • 50 та 1 миллион сўм

Шошилинг! Акцияда иштирок этиб, “миллионер”лардан бирига айланинг. “Million crackers” кундалик ҳаётда яқин ҳамроҳингизга айланишига ишонамиз.

Мурожаат учун телефон: +99897 4029933, +99897 4469933

Телеграм: @millioncrackers

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар