Мексика президенти 500 йил аввалги воқеалар учун Рим папасидан кечирим сўрашни талаб қилди

Жаҳон 21:03 / 26.03.2019 7270

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Рим папаси Франциск ва Испания қироли Фелипе VI га беш аср илгари испанлар Мексикани босиб олиш чоғида қилган жиноятлари учун кечирим сўрашлари талаб қилинган мактуб юборди. Бу ҳақда Guardian хабар қилди.

Видеолавҳада Мексика президенти майя тамаддунининг қадимий шаҳри бўлган Комалькалько харобалари фонида испанлардан кечирим сўрашни талаб қилгани акс этган.

2015 йилда Боливияда Рим папаси Франциск Шимолий ва Жанубий Америка босиб олиниши чоғида католик черкови томонидан амалга оширилган жиноятлар учун кечирим сўраганди.

Испания ҳукумати Мексика етакчисининг талабидан "чуқур таассуфда" эканлигини ва 500 йил илгариги воқеаларни замонавий сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан баҳолашнинг имкони йўқлигини билдирди.

Кўпроқ янгиликлар