Олимлар қайноқ чой жуда хавфли эканини аниқлашди

Lifestyle 09:47 / 21.03.2019 36298

Халқаро илмий гуруҳнинг аниқлашича, қайноқ чой истеъмол қилиш қизилўнгач саратони пайдо бўлиши ва ривожланиши юқори хавфи билан боғлиқдир. Олимларнинг хулосаси EurekAlert! портали томонидан келтирилган.

Қайд этилишича, олимлар 40 ёшдан 75 ёшгача бўлган 50 мингдан ортиқ кишининг овқатланиш одатларини ўрганиб чиқишган, ўртача кузатиш даври ўн йилни ташкил этди. Халқаро гуруҳдан маълум қилишларича, тадқиқотда қатнашган 317 нафар иштирокчида қизилўнгач саратони қайд этилган.

Олимларнинг хулосасига кўра, 60 даража иссиқдан ортиқ ҳароратда 700 мл.дан ортиқ чойни ҳар куни истеъмол қилиш бу касаллик ривожланиш хавфини 90 фоизга оширади. Қизилўнгач саратони ривожланишининг олдини олиш учун олимлар қайноқ ичимлик совишини кутиш ҳақида тавсия беришди.

Бундан олдин, оммабоп маҳсулотларнинг жиддий хавфи исботланганди.

Кўпроқ янгиликлар