Шаҳарда нима янгиликлар: Orient компаниялар гуруҳидан учта лойиҳа тақдимоти

Жамият 18:44 / 20.03.2019 6491

Жорий йилнинг 19 март куни Hyatt Regency Hotel меҳмонхонасида қуйидаги янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди: Makro, The Tower Mall Management Group ва The Beat. Мутахассисларнинг катта қизиқишларига сабаб бўлган ва кўплаб изоҳлар қолдирилган бу лойиҳалар ҳақида қуйидаги мақоламизда батафсил ўқишингиз мумкин.

E-Makro иловаси

Бу йил баҳорда Makro супермаркетлар тармоғи томонидан ишга туширилган мобиль илова – мижозлар учун янги ва тўлақонли содиқлик тизимидир.

Илова cashback-тизимида ишлайди ва мижоз ҳисобига харид қийматининг 1-3 %ини қайтариш имкониятини беради. Бундан ташқари харидор турли хил акцияларда қатнашаётган маҳсулотларни харид қиларкан чекланмаган миқдордаги қўшимча балларга эга бўлиши мумкин. Илова орқали шунингдек харидлар қиймати, маҳсулотлар нархларини билиш, махсус рўйхат тузиб, бошқа савдо нуқталаридаги нархлар билан солиштириш мумкин.

Келгусида Makro супермаркетлар тармоғи бу илова орқали харидлар учун тезкор кредит расмийлаштириш хизматини ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу иловани юклай олмаган харидорлар учун Makro томонидан махсус Telegram-бот ва жамғариб борилувчи карта жорий қилиш мўлжалланган.

Makro иловаси бу:

  •  Содиқлик картасининг қулай аналоги
  • Баланс ва харидларнинг шаффоф назорат тизими
  • Маҳсулотлар ассортиментининг тўлиқ каталоги
  • Штрих-кодлар сканери
  • Makro тармоғининг барча акциялари, совринли танловлари ва янгиликларини кузатиб бориш имконияти
  • Жамғариб борилувчи cashback-тизим

Содиқлик тизимининг янги шакли ишга туширилиши билан тармоқда “Кетдик” («Поехали») номли акцияга ҳам старт берилади. 10 ой давомида ҳар ой Makro тармоғи томонидан биттадан, жами 10та автомобиль соврин сифатида тақдим этилади. Акцияда иштирок этиш учун харидор 100 000 сўм ва ундан ортиқ харид амалга ошириши, кассада содиқлик тизимидан фойдаланиши ва махсус промо-кодни олиши кифоя қилади. Ўйин ойнинг ҳар сўнгги Якшанбасида "Тошкент" телеканалида бўлиб ўтади.

Makro иловаси Android ва iOS платформалари учун мавжуд.

Антон Барабанщиков

E-Makro иловасининг IT-архитектори

Биз бу иловамизни мунтазам такомиллаштириб борамиз, яқин 3-4 ой ичида бир қатор қўшимча функциялар жорий қилишни режалаштирганмиз. Ҳозир биз электрон савдоларни тўлақонли жорий қилиш учун ишланмалар устида бош қотираяпмиз.

Иловамиз шундай яратилганки, уни битта тугма босиш орқали бундай тизимни ишга тушириш мумкин. Лекин унда савол туғилади – бу маҳсулотлар амалда мавжудми ва уни харидорга етказиш имконияти борми? Демак маълум бўладики, амалга оширилиши зарур бўлган ишлар кўлами анча катта. Оилавий аккаунтни жорий қилиш бўйича кўп режаларимиз бор, улар амалга ошса, битта аккаунт орқали масалан, эр ва хотин бирга фойдаланишлари мумкин.

Mario Bartylla

MB Architects директори

Riviera савдо кўнгилочар маркази (СКМ) қурилиши 2020 йилда якунланиши режалаштирилган. Бу СКМ учун жуда қулай жой танланган – пойтахтнинг Олмазор туманидаги Себзар ва Нурафшон кўчалари кесишмаси бу ҳудудда яшовчи 150 минг аҳоли учун Riviera пиёда ташриф буюриш мумкин бўлган масофада жойлашганини англатади.

Ўзбекистонда бўлган вақтим давомида маҳаллий аҳолининг урф-одатларини ўрганишга улгурдим. Мисол тариқасида, бу ерда ёзнинг иссиқ кунларида одамлар тоза ҳавода, очиқ айвонларда ўтиришни ёқтириб, кондиционерлар ёрдамида сунъий совутишни у қадар хуш кўришмас экан. Демак Riviera СКМдаги умумий овқатланиш тармоқлари – ресторанлар, кафелар очиқ айвонли бўлади.

Riviera СКМ рақамларда:

  • Умумий майдон – 40.370 кв.метр
  • Ижарага берилувчи майдон – 20.150 кв.метр
  • 471 автомобиль учун жой
  • Музли майдон
  • 6 залга эга кинотеатр
  • 1.300 кв.метрли ёзги айвонлар

Савдо маркази – бу фақат харидларгина бўлмай, вақтни хуш ўтказиш майдони ҳамдир. Болалар қувнаб ўйнаши учун мўлжалланган 1 500 кв.м.ли ҳудуд келажагимиз эгаларига албатта ёқади. Ташриф буюрувчилар учун улкан фудкорт мавжуд бўлиб, унда муз майдони фаолият юритади. Фудкортнинг ўзига хос жиҳати у алоҳида совутилмай, табиий ҳарорат ёрдамида ишлайди.

Бизнинг кейинги лойиҳамиз – Tramway Depot СКМ бўлиб, у ўз майдони бўйича – Riviera СКМни икки баробар ортда қолдиради. Бу Ўзбекистондаги энг йирик савдо кўнгилочар маркази бўлиб, собиқ Чилонзор трамвай депоси ўрнида бунёд этилади.

Tramway Depot СКМ рақамларда:

  •  Автомобиллар қўйиш учун кўп қаватли майдони бўлган 3 қаватли СКМ
  • Умумий майдон – 76.000 кв.метр
  • Ижарага берилувчи майдон 52.000 кв.метр
  • Makro супермаркети майдони – 5.200 кв.метр
  • Тошкендаги энг йирик фудкорт – 15 мумтоз ошхона, ўз ёзги айвонига эга бўлган 12 фастфуд нуқтаси
  • Шаҳардаги энг йирик болалар майдончаси
  • 9 залга эга Тошкентдаги энг йирик кинотеатр

Бу СКМда майдони 5.200 кв.м бўлган Makro супермаркети, кўплаб бутиклар, йирик майдонларни эгаллаган брендлар жойлашади.

Учинчи қаватда биз кутилмаган ишга қўл урганмиз – бу ердаги болалар майдонида нафақат кўнгилочар, балки таълим тадбирлари ҳам ўтказилади. Ва албатта Tramway Depot СКМ 9 та зали бўлган Тошкентдаги энг йирик кинотеатри, очиқ осмон остидаги улкан ёзги айвонга эга бўлган энг йирик фудкорт алоҳида диққатга сазовор. Tramway Depot СКМ қурилиш ишларини якунлаш 2021 йилга мўлжалланган.

The Beat

The Beat – бу бепул онлайн-радио бўлиб, барча ёшдаги сифатли мусиқа талабгорлари учун узлуксиз куй ва қўшиқлар тақдим этиш имкониятидир. Бу илова Тошкентда 2018 йилда жорий қилинган ва бугунги кунда кунига 200.000 тингловчига хизмат қилмоқда. Эндиликда унинг қамровини бутун республика бўйлаб кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Ферузхон Якубходжаев

The Tower Mall Management Group маркетинг бўлими директори

The Beat – бу бизнинг кайфиятни кўтарувчи хизмат бўлиб, аъло кайфият бахш этади ва уни қўллаб-қувватлайди. Бу бор қалбимиз меҳрини қўшган маҳсулотимиз, ундан ҳеч бир даромад ёки фойда кўзланмаган. Сиз ундан бонус балларини қўлга киритмайсиз, машина ютиб олмайсиз ва ҳатто ўз вақтингизни ёзги террасаларда ҳам ўтказишга имкон тақдим этилмайди. The Beat онлайн радиоси – бу IT-маҳсулот, бу бизнинг инновациямиз. Радиони ўтган йилнинг сентябрь ойида синов режимида ишга туширганмиз. У ўзида доимий шижоат билан янгилаб туриладиган 9 катта плейлистга эга иловани ҳам намоён этади:

  • Chill – ҳордиқ чиқариш учун мусиқа
  • Urban – хип-хоп, реп ва катта шаҳарнинг бошқа йўналишдаги оҳангларини севувчилар учун мусиқа
  • Workout – машғулотлар учун мусиқа
  • Retro
  • Jazz / Blues
  • The Beat
  • Rock-n-roll
  • Romantic
  • Uzbek music

Бундан ташқари, The Beat – тингловчилар аудиторияси ва уларнинг сони тўғрисида энг аниқ ва батафсил маълумотларни тақдим этувчи мамлакатдаги ягона радиодир. Айнан шу жиҳат реклама берувчиларни қизиқтириши аниқ.

Ҳозир The Beat радиоси Тошкентдаги тахминан юз масканда ўз садоларини таратмоқда – The Tower Mall Management Group савдо марказларида, Ecopark’да ва Makro супермаркетлар тармоғида. Биз келажакда радио дастурларимиз билан шаҳар ва юртимиздаги бошқа нуқталарни ҳам қамраб олишни режалаштиряпмиз. Ниятларимиз юксак ва биз қамровимизни кенгайтириб бораверамиз.

The Beat иловасини Android ва iOS дастурий таъминотидаги мобил воситалар орқали юклаб олишингиз мумкин: app.thebeat.uz

Тадбирда иштирок этган меҳмонларнинг баъзилари тақдимот ҳақида ўз таассуротлари билан ҳам бўлишдилар.

Камилла Уринова

Макро супермаркетлар тармоғининг таҳлил ва баҳолаш бўйича мутахассиси

Бугун Orient компаниялар гуруҳи билан биргаликда мутлақо янги ва бир-бирига ўхшамас уч лойиҳанинг катта тақдимоти бўлиб ўтди.

Makro супермаркетлар тармоғининг визуал жиҳатдан ёқимли ва тезда тушуниб олса бўладиган мобил иловалари тармоғимиз мижозларининг содиқлик ва ишончини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Бу нафақат тармоқнинг ҳозирги ва келажакдаги истеъмолчиларининг талаб даражасига, балки Makro брендининг имиджида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши керак.

Тақдимот, умуман олганда, маълумотларга жуда бой бўлди. Тадбир ўтказилган жой ҳам, унинг иштирокчилари таркиби ҳам менга ёқди. Тадбир муносиб даражада ташкил этилган, тақдимот эса мақсадлар ва лойиҳаларнинг масштаби билан илҳомлантирди.

Илья Никитин

Black Bear Kofi қаҳвахоналар тармоғи асосчиси

Тақдимот юқори даражада ўтди. Ҳаммаси энг майда жиҳатларгача пухта ўйланган – ажойиб муҳит, зўр иштирокчилар, самимий қабул, ёқимли туҳфалар, энг асосийси – буларнинг бари шаклланиб бораётган жамоанинг профессионализми эвазига тадбирнинг бошидан охиригача юқори дид билан етказилганида акс этди. Мен бундай катта ивентнинг бир қисми бўлганимдан жуда мамнунман!

Муаллиф: Екатерина Соколова
Фотограф: Акмаль Саидов
Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар