Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади 

Ўзбекистон 09:25 / 15.03.2019 9778

15 март куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилади. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, шу муносабат билан айрим кўчаларнинг йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади. 

Ҳаракатланиш чекланадиган кўчалар:

- Афросиёб кўчасининг Рашидов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми соат 10:00 дан 13:00 гача;            
- Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми соат 10:00 дан 12:00 гача;            
- Ш.Рашидов кўчасининг Афросиёб кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисми соат 10:00 дан 12:00 гача.

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни ҳам Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланганди.

Кўпроқ янгиликлар