Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш 51 фоизга ошди

Ўзбекистон 14:57 / 15.03.2019 22084

2019 йилнинг биринчи икки ойида автомобиллар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51 фоизга ошди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.

Агар 2018 йил январь-февраль ойида 25,5 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 38,6 мингдан ошди. Юк машиналари ишлаб чиқариш 2,6 баробарга кўпайган (296 донадан 782 донагача), автобуслар эса - 2,1 марта (94 донадан 194 донагача).

Шу билан бирга, деярли барча автомобиллар мамлакат ичида қолмоқда, сабаби Ўзбекистон экспортни кескин қисқартирди. Мисол учун, январь ойида чет элга 200 минг долларлик автомобиллар сотилди. Бу 2018 йил январига нисбатан 98%га кам.

Асосий сабаб - автомобиль саноатининг янги сиёсати, у ташқи бозорда таннархидан арзон нархда автомобиллар сотишдан воз кечди.

Бундан олдин, Россия бозорида Ravon автомобиллари 9 ойдан бери йўқ экани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар