Тошкентда фуқарони ер баҳонасида 15 000 долларга «ухлатишди»

Жамият 11:42 / 23.02.2019 5301

2019 йил 21 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туман ИИБга тушган хабарга кўра, 2018 йил март ойи охирларида Сергели тумани Қурувчилар кўчасида яшовчи М.С. Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, фуқаро С.А.га Чилонзор тумани Мевазор маҳалласи ҳудудидан 15 сотих ер майдони олиб беришини ваъда қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, хабарда бу шахс ундан 15 000 АҚШ доллари ва 3 300 000 сўм пулини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай келаётгани кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.С. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар