Ўқишга кириш тест синовларида қатор янгиликлар бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон 12:53 / 23.02.2019 29727

2019/20 ўқув йили қабулида ҳам 2018 йилдаги тажрибани давом эттирган ҳолда тест синовлари жараёнида имкониятларни яратиш мақсадида бир қатор таклифлар қарор лойиҳасига киритилмоқда, деб баёнот берди Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов. 

Kun.uz мухбирининг маълумотига кўра, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан ортиқча оворагарчиликлар ва харажатларни олдини олиш мақсадида уларнинг яшаб турган манзилида Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатга олиш, абитуриент томонидан танланаётган таълим муассасасининг жойлашган ҳудудидан қатъи назар, ўзи яшаб турган ҳудудда тест синовларида иштирок этиши қарор лойиҳасига киритилди. 

«Шунингдек, абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини янада ошириш мақсадида уларга бир вақтнинг ўзида учта бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилмоқда. Бундан ташқари, уларга амал қилиш муддати уч йил бўлган сертификат берилади. Сертификатдан улар уч йил давомида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун фойдаланиши мумкин», – дейди ДТМ раҳбари.

Kun.uz мухбирининг таъкидлашича, бир вақтда учта ОТМга топшириш масаласи кейинчалик оптимизациялаштирилиб, танлов ҳуқуқи бўйича ОТМ сони яна оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018/19 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университетига кириш давлат имтиҳонлари учун ҳужжатлар синов тариқасида республиканинг барча туманларидаги Давлат хизматлари марказларида қабул қилиниши йўлга қўйилганди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

 

Кўпроқ янгиликлар