«Bakan tех» ишлаб чиқариш корхонасида “Йигириш технологияси” кафедраси филиалини очилиши шартномаси имзоланди

Жамият 08:25 / 22.02.2019 4351

2016 йил октябрь ойида “Bakan tех” корхонаси қурилиш ишлари бошланган бўлиб, 2017 йилда қуввати 15000 минг тонна пахтадан йигирилган ип ишлаб чиқариб корхонанинг умумий қурилиш майдони 6,4 гектарга жойлашган. Келажакда корхонани кенгайтириш ишлари олиб борилиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Корхона раҳбари Юксел Юсуф Эмрах жаноблари инновацион корхонани барпо этишда дунёнинг етакчи TRUTZSCHLER, NEUENHAUSER ва STIENMANN фирмаларининг технологик ускуналарини ва ишланмаларини корхонага тадбиқ этган. Маҳсулот сифат кўрсаткичларини ҳалқаро стандарт асосида текшириш ва аниқлаш учун ишлаб чиқариш лабораторияси Швейцариянинг USTER-TESTER қурилмалари билан жиҳозланган. Сифатли ип ишлаб чиқариш имкониятини берадиган тайёр маҳсулотни қадоқлаш ва траспортировка қилиш, автоматик тозалаш қурилмалари, TEMSAN компаниясининг корхона цехларидаги ҳарорат ва намликни мутадил ушлаб туриш учун технологик жиҳозлари ўрнатилган.

Корхонадаги технологик жараёнларни бошқаришда Ўзбекистон, Германия, Швейцария, Туркия ва Ҳиндистон мутахассислари юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда ўз тажрибаларини қўллаб келмоқда. Корхона раҳбариятини ташаббуси билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Йигириш технологияси” кафедраси талабаларининг олган назарий билимларини ишлаб чиқариш шароитида янада мустаҳкамлаш учун “Bakan tех” корхонасида малака амалиёти ўташни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди ва кафедранинг филиали ташкил этилди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти раҳбарияти “Bakan tех” корхонаси мутахассисларига ва корхона раҳбари Юксел Юсуф Эмрах жанобларига ўз миннатдорчилигини билдиради. 

 

 

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори Баҳодир Онорбоев

Рамагандра Давееду Ражаб

 

 

 

 

Кўпроқ янгиликлар