Қирғизистонлик вазир Ўзбекистонга картошка жўнатиш бўйича янги таклиф билан чиқди

Жаҳон 15:51 / 22.02.2019 19128

Айни пайтда Ўзбекистон Қирғизистон картошкасини сотиб олишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Республика-Ата-Журт» фракцияси йиғилишида, бугун, 22 февраль куни, мамлакат қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев хабар берди.

«Агар бу ерда картошканинг бир килограмми 5 сомдан сотиб олинаётган бўлса, унда транспорт харажатлари ҳам 5 сомни ташкил қилади, плюс Ўзбекистон ҳудудида 20 фоизлик ҚҚС бор ва картошканинг нархи 12 сомга тенг бўлмоқда», - дея аниқлик киритди вазирлик раҳбари.

Унинг фикрича, картошкани автотранспорт билан эмас, балки темир йўли орқали экспортга жўнатиш фойдалироқ бўларди.

Депутатлар яна қайси мамлакатларга картошка экспорт қилинаётгани билан қизиқишган.

Вазирнинг хабар беришича, Қозоғистон ҳам бундан манфаатдор.

«Аммо, ростини айтганда, бугунги кунга қадар улар биздан катта миқдорда сотиб олмаган», - дея тан олди вазир.

Кўпроқ янгиликлар