Олий таълим муассасаларида социология ва социологик тадқиқотлар кафедралари очилади

Ўзбекистон 21:20 / 22.02.2019 3470

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистоннинг тегишли олий таълим муассасалари (ОТМ) билан биргаликда социология ва социологик тадқиқотлар кафедралари очилади. Президентнинг 22 февралдаги 5667-сонли "Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида шу ҳақида маълум қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб республика “Ижтимоий фикр” марказининг буюртманомаларига кўра, Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабалари тегишли таълим йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш амалиётидан ўтиши учун мунтазам равишда "Ижтимоий фикр" марказига юборилади.

Республикадаги тегишли олий таълим муассасалари билан биргаликда икки ой муддатда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб социология ва социологик тадқиқотлар кафедраларини очиш чоралари кўрилади.

Бундан аввал Президентнинг Социологик тадқиқотларни ўтказиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги фармони ҳақида хабар берилиб, унда "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази этиб қайта номлангани маълум қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар