Mercana бренди туяқушчилик ривожи учун 55 миллиард сўм инвестиция киритмоқда

Жамият 10:33 / 22.02.2019 26496

Жорий йилнинг 30 январь куни давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифлари чоғида мамлакатимиз паррандачилик соҳасида янги йўналиш бўлган туяқуш етиштириш бўйича комплекс лойиҳаси тақдим этилди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа Жанубий Африка Республикасида ҳамда Африка қитъасининг бошқа давлатларида йирик туяқушчилик корхонасига эга инвестор ва "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси билан ҳамкорликда, Mercana бренди остида фаолият юритмоқда.

Инвестициявий қиймати 55 млрд. сўмлик мазкур лойиҳа доирасида Жиззах вилояти Дўстлик туманида 5 гектар ҳудудда туяқушлар парваришланади, кўпайтирилади ҳамда туяқушлар учун Mercana брендининг махсус озуқа рациони асосида тайёрланадиган ем маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Фото: Mercana

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад - туяқуш йўналишида наслчилик билан ном қозонган, олий нав туяқушларни Ўзбекистонга олиб келиш, маҳаллий фермерлар билан ҳамкорликда туяқушларни кўпайтириш ҳамда қўшни давлатларга экспорт қилишдир. Бу туяқушларнинг афзаллиги улар инкубатор воситасидан фойдаланилмаган ҳолда, яъни табиий йўл билан очиб чиққанлиги ва 1 йил давомида ўтказилган тажрибалар асосида Марказий Осиё иқлим шароитига мослаштирилганлигидадир.

Мамлакатимиз Президенти инвесторларга яратиб бераётган шароитлардан руҳланган ҳолда, Mercana корхонаси тадбиркорлар ва фуқаролар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини маълум қиламиз.

Фото: Mercana

Mercana – бизнесингиз йўлида ишончли ҳамкор!

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Содиқ Азимов кўчаси, 68-уй.

Мўлжал: 145-мактаб

Телефон: 71 200-04-01

Telegram: https://t.me/MERCANA_CHANNEL

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар