Жанубий Африкада кондаги портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 22:45 / 22.02.2019 1623

Февраль бошида Жанубий Африка Республикасининг Мпумаланга вилоятида жойлашган кўмир конидаги портлаш қурбонлари сони кескин ошиб кетди. 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ташландиқ конга ускуналарни ўғирлагани кирган 18 лесотолик ҳалок бўлган.    

Таъкидланишича, конда қолиб кетганларни қидириш-қутқариш ишлари тутунланганлик сабабли қийинлашган бўлган, шу сабабли 13 кишининг жасадини 22 февралдагина сиртга олиб чиқишга муваффақ бўлинган.  

Конда метан портлаган вақтда ер остида 42 киши бўлган. Улардан тахминан ярми ҳали ҳам ер остида қолмоқда.

Кўпроқ янгиликлар