Тошкентда 10-синф ўқувчиси мактабга пневматик автомат олиб келди

Жамият 15:15 / 21.02.2019 39348

20 февраль куни 10-синфда таҳсил олувчи 16 ёшли ўқувчи глушителга (овозни, шовқинни пасайтирадиган мослама) эга бўлган пневматик автомат, газ баллонлари, ҳимоя ниқоби, металл ўқларни ўзи билан бирга мактабга олиб келган.

Хабарларга кўра, воқеа 20 февраль куни Тошкент шаҳридаги 5-умумтаълим ўрта мактабида содир бўлган.

2003 йилда туғилган, 10-синф ўқувчиси, вояга етмаган М.М. ўзи билан бирга пневматик қурол олиб келган. Ушбу ҳолат мактаб сумкаларини танаффус вақтида текширишда профилактика инспектори томонидан аниқланган.

Аниқланишича, ўсмирнинг сумкасида пневматик тўппонча, глушитель, газ баллон, ўқдон, шунингдек, металл ўқлар ва ҳимоя ниқоби бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар