Россияда яна бир миллиардер аёл пайдо бўлди

Жаҳон 13:43 / 21.02.2019 44798

Wildberries интернет-дўкони асосчиларидан бири ва ягона эгаси Татьяна Бакальчук Россияда бойлиги бир миллиард доллардан ортиқ бўлган иккинчи аёлга айланди. Бу ҳақда Forbes журнали хабар бермоқда.

Forbes нашр томонидан тайёрланган, Россия интернетидаги энг қиммат компаниялар рейтингида Wildberries тўртинчи ўринни эгаллаганидан кейин Бакальчукнинг бойлигини янгича баҳолади. Россиядаги энг йирик интернет-дўкон 1,2 миллиард долларга баҳоланди.

2018 йилда Татьяна Бакальчук 600 миллион доллар билан Forbes’нинг Россиядаги энг бой одамлар рейтингига биринчи марта киритилганди.

Бундан олдин, журналга кўра, Россиядаги ягона миллиардер аёл Inteco Management раҳбари ҳамда Москва собиқ мэрининг рафиқаси Елена Батурина бўлган. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, унинг бойлиги 1,2 миллиард долларни ташкил этади. 

Кўпроқ янгиликлар