Биринчи марта Ўзбекистонда Халқаро Cambridge CEFR B1, B2 ва C1 имтиҳонлари ўтказилади

Жамият 15:00 / 21.02.2019 7933

Cambridge English Assessment (бутун дунёга машҳур Кембриж университетининг бир қисми) акредитациясидан ўтган Тест Маркази – Innovative Centre (Марказ номери UZ050) 15-16 Март кунлари Ўзбекистонда илк бор Cambridge English’нинг Халқаро CEFR (B1, B2 ва C1) имтиҳонларини ўтказади.

Қайд этиш жоизки, мазкур имтиҳонлар бутун дунё бўйича Гарвард, Оксфорд, Станфорд университетлари каби йигирма минга яқин ташкилотлар томонидан тан олинган бўлиб, Ўзбекистондаги нуфузли халқаро университетлар Вестминстер Халқаро университети, Турин Политехника университети томонидан халқаро IELTS имтиҳони билан бир қаторда ўқишга қабул қилиш жараёнида тан олинади.

Шунингдек, ҳозирги кунда таълим соҳасида ўзгаришлар натижасида Давлат Тест Маркази томонидан ўтказиладиган B1, B2 ва C1 имтиҳонлар қаторида Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларига кириш учун қабул қилиниши кутилмоқда. Бу эса абитуриентларга CEFR имтиҳонларини ҳар ойда топшириш имконини беради. 

Маълумот учун, Innovative Centre нодавлат таълим муассассаси нафақат Ўзбекситондаги, балки Марказий Осиёдаги етакчи ва илғор Инглиз тили ўргатиш мактабларидан бири бўлиб, таълим стандартлари ЮНEСКОнинг АҚШдаги Клублар ассоциацияси томонидан тан олинган Марказий Осиёдаги ягона таълим муассассасидир.

Бу дегани мазкур даргоҳда таълим олган тингловчиларга бериладиган сертификатлар Америка Қўшма Штатларининг 180 дан ортиқ ташкилотлари томонидан инглиз тилидан билим даражасини кўрсатиш учун хизмат қилади.

Innovative Centre бу халқаро даражадаги экспертлар сони бўйича ҳам минтақада етакчилардан бири ҳисобланади. Натан Ричард Жонс (Австралия), CELTA программаси ўқитувчиси – Таня Пулезе (Италия), Флиппед Леарнинг мутахассиси Марк Келлеҳер (АҚШ) доимий равишда тренинглар, вебинар ва консултатив дарслар ўтказиб туришади.

Ўз олдига Ўзбекистондаги ёшларга сифатли таълим бериш тизимини йўлга қўйишгни мақсад қилган Innovative Centre ўқитувчиларга бепул методик тавсиялар ва қўлланмалар беради ҳамда Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда энг кам таъминланган ҳамда иқтидорли талабалар билан кўрик танловлар ташкил этади. 

Шу билан бирга, Innovative Centre Британия Кенгаши билан биргаликда Самарқанд шаҳрида биринчи марта IELTS имтиҳонини ташкил этган ва ҳозирда Самарқанд шаҳрида таҳсил олаётган ўқитувчилар ҳар ой IELTS имтиҳонини марказга келиб бепул рўйхат ва консултациядан ўтиб топширишлари мумкин.

Қўшимча маълумот учун:

Сайт: www.innovativecentre.org

Фейсбук: fb.com/innovativeieltscentre

Инстаграм: instagram.com/innovativecentre

Youtube-канал: youtube.com/channel/UCinyCRbpL9njpF3JP0oWwDQ

Телефонлар: +99895 509 01 06, +99899 590 01 06

Манзил: Самарқанд шаҳри, Кўксарой Майдони, 1-уй

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар