Ўзбекистондан Қирғизистонга кўчиб ўтган шахс Алмазбек Атамбоевни судга берди

Ўзбекистон 13:46 / 20.02.2019 36084

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ва Давлат рўйхатдан ўтиш хизмати собиқ раҳбари Тайирбек Сарпашев паспортларда бешинчи устун бекор қилингани учун судга берилди. Даъво аризаси билан ушбу давлатга кўчиб келган Ҳайдарали Холиқов чиқди, деб хабар қилмоқда 24.kg.

Унинг даъво аризасида кўрсатишича, 2013 йилда оиласи «Кайрилман» дастури бўйича Ўзбекистондан Қирғизистонга кўчиб келган ҳамда фуқароликни олган.

«Биз ўз миллатимизни сақлаб қолмоқчи эдик. Аммо Атамбоев ва Сарпашев «Миллати» устунини паспортлардан олиб ташлади. Бу ноқонунийдир. Буни тан олишни сўраймиз», - деди Ҳайдарали Холиқов.

У ўз оиласига етказилган зарарни 6 миллион сомга баҳолади (тахминан 86 минг доллар). Даъво аризаси Аламедин туман судига берилган.

Кўпроқ янгиликлар