Ўзбекистон ҳукумати Pepsi Uzbekistan'даги улушини сотади

Ўзбекистон 21:14 / 20.02.2019 18725

Ўзбекистон ҳукумати Pepsi маркасини бошқараётган International Beverages Tashkent'даги давлат улушини сотишга қарор қилди, деб ёзмоқда Spot.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ҳукумат Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатида қўшма корхонанинг 24 фоиз акцияларига, 76 фоизига эса Holten Group Corp. компанияси эгалик қилади. 

International Beverages Tashkent ҚК МЧЖ Ўзбекистон бозорида Zip, 7up, Adrenaline Rush, Lipton ва Miranda маркалари остидаги маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқаради. Sebur ичимликлари базасида ташкил этилган завод 2011 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Тез орада биржада акциялар нархи маълум қилиниб, сотувга чиқарилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат аввалроқ Coca-Cola'даги давлат улушини ҳам сотишга қарор қилганди. Ўтган йили Молия вазирлигида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакиллари билан музокаралар ўтказилганди. ЕТТБ стратегик инвестор жалб этиш масаласи ҳал этилгач, келишувни расмийлаштиришга кўмак беради. ​

Кўпроқ янгиликлар