«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» АЖ аҳоли ўртасида суғурта хизматларини тарғиб этмоқда

Ўзбекистон 09:00 / 20.02.2019 2307

Ҳаётимизда турли кўнгилсиз ҳодисалар ҳам учраб туради. Қай биридан ўзимиз ҳимоялансак, бошқа бир ҳодисаларда суғурта ташкилотлари кўмакка келади. Аммо, суғурта хизматларидан ҳамма ҳам унумли фойдаланадими? Умуман суғурта ҳақида етарли маълумотга эгамизми? Унинг ҳаётимиздаги ўрни қандай?

Мана шу саволларга жавоб бериш, қолаверса фуқароларимизни суғурта хизматларидан хабардор этиш ҳамда аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш мақсадида «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» АЖ Тошкент шаҳар филиали мутахассислари пойтахтимизнинг Юнусобод тумани «Ҳусниобод» маҳалласи, Мирзо Улуғбек тумани «Аҳиллик» маҳалласи, Бектемир тумани «Мажнунтол» маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари билан учрашди. 

Компаниянинг Навоий вилояти филиали мутахассислари вилоятнинг Конимех тумани «Юксалиш» маҳалласи фуқаролари, Кармана тумани эркин иқтисодий зонасида жойлашган Telecom Devices Pro МЧЖ қўшма корхонаси ходимлари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказмоқда. 

Мазкур учрашувлар ҳамда суғурта хизматлари ҳақида маълумотлар Республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилмоқда. Компания ходимлари уйма-уй юриб, аҳоли ўртасида суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари ҳақида батафсил маълумот бермоқда. Айниқса аҳоли учун қулай бўлган мол-мулк, автомашина, уй ва иморатлар суғуртаси ҳамда бошқа суғурта хизматлари тўғрисида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» АЖ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар