Хитойда осма арқон кўприк сайёҳлар билан бирга узилиб тушди

Жаҳон 08:10 / 19.02.2019 19642

Интернетда Хитойнинг Гуандун вилоятида арқон кўприкнинг узилиб тушиши видеоси жойлаштирилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди. 

Сайёҳлар кўприк орқали ўтишаётганда, улардан бири кўприк ўртасида сакраб, кўприкни чайқата бошлаган.

Натижада кўприк юкламани кўтара олмай, узилиб тушган. Кўприкда бўлган сайёҳлар чеккалардан тортилган арқонга илашишдан бошқа чоралари қолмаган.

Хитой ОАВнинг маълум қилишича, Янцзян шаҳридаги диққатга сазовор жойлардан бири бўлган кўприк сувдан 2,5 метр баландликда жойлашган. Кўприкда бўлган барча 6 киши эҳтиёт камарларида бўлганлари сабабли жароҳат олишмаган. Кўприк номаълум муддатга ёпиб қўйилган.  

Кўпроқ янгиликлар