Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди

Ўзбекистон 11:14 / 19.02.2019 50308

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, давлат раҳбари бу ерда «Сирдарё универсал ойна» корхонаси фаолияти, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари учун шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.

Ташриф давомида Ховос ва Мирзаобод туманлари, Янгиер ва Гулистон шаҳарларига бориш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишларни кўздан кечириш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг апрель ойи бошларида Сирдарё вилоятига ташриф буюрганди.

Кўпроқ янгиликлар