Рамзон Қодиров ўз ваколатларини ҳукумат раҳбарига топширгани сабабини тушунтирди 

Жаҳон 10:29 / 19.02.2019 36609

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров шамоллаб қолганини ва 16 февралдан яна ишга қайтганини маълум қилди. 

Аввалроқ Қодиров 11 февралдан ўз ваколатларини Чеченистон ҳукумати раҳбари Муслим Хучиевга вақтинчалик топширгани ҳақида хабар пайдо бўлганди. Тегишли фармойиш нусхаси интернетда жойлаштирилган.

“Яқинда тоғларга назорат сафарини амалга оширгандим. Қор ва кучли шамол шароитида бироз шамоллаб қолдим. Оқибатда ҳарорат, грипп ва бироз бетоб бўлдим”, деб ёзган Қодиров Telegram’даги каналида. 

Қодировнинг айтишича, у Чеченистонни тақдим қилиши керак бўлган муҳим сафарлари режалаштирилган бўлган. Шундан келиб чиқиб, у Хучиевга вақтинчалик раҳбар ваколатини топширган, бироқ 16 февралдан ўз вазифаларини яна тўлиқ бажаришга қайтган.

“Аллоҳга шукрлар бўлсин, организмим мустаҳкам, бор-йўғи икки кун томчилатиб дори юборишди. Ҳозир ҳаммаси жойида”, деб қўшимча қилган Қодиров.

Кўпроқ янгиликлар