Карл Лагерфельд вафот этди

Жаҳон 18:20 / 19.02.2019 7077

Францияда германиялик модельер ва дизайнер Карл Отто Лагерфельд 86 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, охирги кунларда унинг соғлиги кескин ёмонлашган ва шошилинч равишда Париждаги шифохоналардан бирига ётқизилганди. Унинг ўлимининг аниқ сабаби келтирилмаган.

Карл Лагерфельд 1933 йили Ҳамбургда дунёга келган. Ўтган асрнинг 50-йиллари ўрталарида Парижга кўчиб ўтган ва бу шаҳарда Chloe, Jean Patou ва Fendi каби модалар уйлари билан ҳамкорлик қила бошлаган.

У 1974 йилда ўз номидаги компанияга асос солган, 1983 йилда Лагерфельд Chanel модалар уйининг бадиий директори этиб тайинланган, у умрининг асосий қисмида Chanel билан ҳамкорлик қилган. У фотограф сифатида ҳам машҳур эди.

Кўпроқ янгиликлар