Эрон ҳукумати Россиядан 5 млрд долларлик кредит олди 

Жаҳон 00:38 / 19.02.2019 10480

Эроннинг бир палатали парламенти – Мажлис мамлакат ҳукуматига Россиядан 5 млрд долларлик кредит олишга рухсат берди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, эронлик парламентчилар кейинги йил учун (21 мартдан бошланади) бюджет лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида бу масала бўйича келишувга эришишган. 

Таъкидланишича, маблағлар инфратузилма ва ишлаб чиқариш соҳасидаги капитал активларни харид қилиш учун йўналтирилади. 

Кўпроқ янгиликлар