Қирғизистондан 100 чавандоз отлари билан Саудия Арабистонига юборилади  

Жаҳон 09:43 / 17.02.2019 18582

Қирғизистондан Саудия Арабистонига CamelFestival доирасида ўтадиган “Кўчманчилар олами” этнофестивалига деярли 100 чавандоз ва яна шунча от жўнатилади. Бу ҳақда Қирғизистон кўпкари федерацияси президенти Жиргалбек Саматов маълум қилди. 

Фестивал 9-23 март кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Унда 95 дан зиёдроқ давлат вакиллари иштирок этади.

“Қирғизистондан 100 чавандозни оти билан жўнатамиз: 75 та кўпкари ўйинчилари оти, қолганлари каскадёрлар оти. Отлар ҳозир вакцинациядан ўтмоқда. Харажатларни ташкилотчи ўз зиммасига олган. Биз отларимизни ва кўпкари қандай ўйналишини намойиш қиламиз”, деб айтган Саматов.

Саматовнинг айтишича, шу муносабат билан Саудия Арабистонидан отларни ташиш учун самолётлар жўнатилган. Кўпкари ўйинчилари бошқа самолётда жўнайдилар.

Фестивал Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Ушбу тадбир давомида давлатлар ўз маданиятлари, урф-одатлари ва миллий спорт турларини намойиш қиладилар.

Кўпроқ янгиликлар