АҚШда ёмон об-ҳаво сабабли 47 та автомобил тўқнашиб кетди (видео)

Жаҳон 07:47 / 17.02.2019 22117

АҚШнинг Канзас-Сити шаҳри яқинидаги қор билан қопланган автомобил йўлида камида 47 та машина тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 7 киши жароҳат олган. Бу ҳақда 16 февралда New York Post нашри маълум қилди.  

Йўл-транспорт ҳодисасида енгил автомобиллар, юк машиналар ва трактор тиркамалари иштирок этган. Ушбу ҳолат тасвирланган видеода автомобиллар катта тезликда келиб бир-бирларига урилаётганини кўриш мумкин. 

 

Кўпроқ янгиликлар