Овечкин Трамп билан Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳақида гаплашмоқчи 

Жаҳон 20:49 / 16.02.2019 8451

Миллий хоккей лигасидаги «Вашингтон Кэпиталс» клубининг россиялик ҳужумчиси Александр Овечкин Стэнли кубогидаги ғалабага бағишлаб АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтадиган учрашувда Трампдан нима ҳақида сўрашини айтди. Унинг сўзларини «Спорт-Экспресс» келтирмоқда.

Овечкин Трамп билан учрашувга албатта боришини айтган. Хоккейчининг сўзларига кўра, у Трампдан АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар қачон яхшиланишини сўрамоқчи.

Овечкиннинг қайд этишича, у сиёсатдан узоқда. 

«Сиёсат бу алоҳида суҳбат. Мен учун энг асосийси, ҳамма соғ-саломат ва дунёда тинчлик бўлишидир», — деган ҳужумчи.

Овечкин 2005 йилдан буён «Вашингтон» таркибида ўйнайди. Ўтган мавсумда у фаолиятида илк бор Стэнли кубогини қўлга киритди.

Кўпроқ янгиликлар