ОАВ: Сурияда террорчилар гуруҳи курд отрядларига таслим бўлишдан бош тортди

Жаҳон 22:03 / 16.02.2019 8328

Дайр-аз-Зор вилоятида ИШИД террорчи гуруҳи таркибида жанг қилаётган хорижлик ёлланма жангарилар курд бўлинмаларига таслим бўлишдан бош тортди. Бу ҳақда “Демократик Сурия кучлари” коалицияси қўмондонлиги вакили Жия Фуратга асосланиб Firat агентлиги хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, террорчиларнинг кичик гуруҳи Ироқ билан чегарадаги Ал-Бағуз аҳоли маскани шимолида 600-700 квадрат метр ҳудудни назорат қилиб турибди.

“Уларнинг қўлида тинч аҳоли асирликда бўлиши мумкин. Шу боис жангчиларимиз бу одамлар жабрланмаслиги учун эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда”, деган курдлар қўмондони.

Аввалроқ “Демократик Сурия кучлари” АҚШ ҳарбийлари кўмагида Ал-Бағуз аҳоли масканини қўлга киритгани хабар қилинганди. Al Hadath телеканалининг билдиришича, у ерда бўлган 600га яқин жангари таслим бўлган.

Кўпроқ янгиликлар