Намойишчилар Албания бош вазирининг қароргоҳига ҳужум уюштиришди

Жаҳон 18:37 / 16.02.2019 4905

Албания мухолифати тарафдорлари республика бош вазири Эди Раманинг истеъфосини талаб қилиб унинг қароргоҳини ишғол этишга уринишмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Агентликнинг билдиришича, намойишчилар полиция тўсиғини ёриб ўтишган ва бино эшикларини синдиришган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллагани айтилмоқда.

Бундай намойишлар ўтган йилнинг ёзида ҳам бўлиб ўтган, полиция билан тўқнашувлар рўй берганди. Намойишчиларнинг фикрича, Эди Рама уюшган жиноятчиликка алоқадордир.

Кўпроқ янгиликлар