Германияда Америка ядровий бомбаларидан қутулишни исташмоқда

Жаҳон 23:07 / 16.02.2019 9933

Германия ҳудудида Америка ядро қуроли бўлмаслиги керак, деди Германия социал-демократик партияси вакиллари. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

ГСДП АҚШнинг Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиши муносабати билан ўз қарашларини қайта кўриб чиқади, дея маълум қилган партия вакиллари.

Экспертларнинг тахминича, АҚШ Европа ҳудудида 180тага яқин B61 ядровий бомбаларини жойлаштирган бўлиб, улардан 20таси Германияда, қолганлари Бельгия, Италия, Нидерландия ва Туркияда жойлашган.

«Ядровий иштирок, албатта биз ядро қуролини сақлашимиз керак дегани эмас», — деди ГСДПнинг Бундестагдаги депутати Рольф Мютцених.

Унинг фикрича, Германия Канададан ўрнак олиши мумкин – НАТО аъзоси бўлган бу давлат ҳудудида Америка ядро қуроли жойлаштирилмаган.

The Wall Street Journal’нинг қайд этишича, Германияда Америка ядро қуроли борасидаги мунозаралар илк бор XX аср 80-йилларида пайдо бўлган.

Кўпроқ янгиликлар