«Нетай табибимнинг ўзи ҳам бемор». Касбини соғинган шифокор яхшилар кўмагига муҳтож

Жамият 12:59 / 15.02.2019 20629

Мусулмон киши Аллоҳга ибодат қилиш, инсонларга яхшилик қилишлик уни икки дунё саодатига элтишини яхши англайди. Унга омонат қилиб берилган ягона фурсати бўлмиш дунё ҳаётида, ҳам дунёсини, ҳам охиратини обод қилади. Қўлидан келганча инсонларга яхшилик қилади. Яхшилик қилишликни умрининг мазмуни, охират соябони деб билади.

Мана шундай эзгуликка муҳтожлардан бири Қашқадарё вилояти Қарши туманида истиқомат қилувчи инсон Бобуржон Равшановдир. Биз Бобуржоннинг ҳолидан хабар олдик. Онаси Маҳкам Холмирзаева билан суҳбатлашдик. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Маҳкам хола турмуш ўртоғи билан олти фарзандни тарбиялаб вояга етказган. Бобуржон оилада энг кенжаси. Опалари педагог, икки акаси шифокор бўлиб ишлашади. Акаларига ҳавас қилган беморимиз шифокор бўлишни мақсад қилган. 

2011 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтига ўз билими билан грант асосида ўқишга қабул қилинади. Йиллар давомида таҳсил олади. Ўқишни битириш арафасида, 2017 йилнинг декабрь ойида ўз-ўзидан ҳолсизланиб касал бўлади. Кундан-кунга танасида оғриқлар кучая бошлайди. Аввалига улар қандай касаллик эканини билишмайди. Бир неча бор текширувлардан сўнг, унга оққон касаллиги ташхиси қўйилади. 

Ҳозирга қадар касби шифокор бўлган Бобуржон шифокорлар кўмагида даволаниб келмоқда. Кўпчиликка маълум, оққон - лейкоз оғир касалликлардан бири бўлиб, доимий даволанишни талаб қилади. Даволовчи воситалар учун ҳам яхшигина маблағ зарур. Оила ўтган вақт давомида борини сарфлаган. Ҳозирга келиб эса беморимиз яхшилар кўмагига муҳтож бўлиб қолган. Шифокорнинг айтишича, унга зудлик билан жарроҳлик амалиёти зарур. Оила чет элда илик кўчириш амалиёти орқали фарзандини тўлиқ ҳаётга қайтармоқчи. 

Инсонларга яхшилик қилиш энг улуғ фазилат сифатида қаралади. Яхшилик қилишга шошилайлик, зеро, яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик – жаннатдир. Дарҳақиқат, мусулмон киши жамият учун фақат яхшиликни раво кўрмоғи керак. Ҳақиқий мусулмон яхши амалларни қилишда бардавом бўлади, у ҳар вақт Расулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу ҳадисларига амал қилиб бормоғи матлубдир: «Сизлардан ҳеч бирингиз ўзига яхши кўрган нарсани, биродарига ҳам раво кўрмагунига қадар ҳақиқий мўмин бўла олмайди».

Бобуржоннинг орзулари кўп. Мутахассислиги болалар шифокори. Жажжи, мурғак гўдакларни даволаб халқимизнинг дуосини олмоқчи. Азизлар, бемор укамиз Бобуржондан ёрдамимизни аямайлик. Унга қўлимиздан келганча ёрдам берайлик. Дуода бўлиб турайлик. Зеро, Аллоҳ қилган яхшиликларимизнинг ажрини берувчи буюк зотдир.

Бобур Равшанов: +998977830205

Акаси Алишер Равшанов: +99897 294-50-08 

Agrobank: 8600 0423 5988 1165

VISA : 4187 8200 0011 5046

МФО: 00172

Нақд пул топширганда: 23116000600000172001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда:23118000300000172500

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000172001

Сбербанк: 4276 3801 1616 3101 

Россиядаги қариндоши Абдусаттор Маллаев: +79266687858 

Жанубий Кореядаги хисоб ракам: 1002 657 656068

Қариндоши Обид Каримов: +821083874484

Мухбир Зафарбек Солижонов,
тасвирчи Шерзодбек Эгамбердиев


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Кўпроқ янгиликлар