Шайхонтоҳур прокуратураси тумандаги корхоналар дуч келаётган муаммоларни ўрганмоқда

Жамият 07:57 / 14.02.2019 3669

Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан туманда экспорт ҳажмини кўпайтириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш бўйича ҳудудий экспорт дастурида киритилган корхоналарда 2019 йил 1-чоракда белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижросини тўлиқ таъминлаш чораларини кўрилмоқда.

Хусусан, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Ш.Мухамедханов ва туман прокурори О.Хошимов ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда туманда фаолият олиб бораётган “POLYPLAST TECHNOLOGIES” МЧЖ ҚК, “IXLOS MEBEL” МЧЖ , “VALIYSARKOR” МЧЖ, “STATUS-MUBARRO” МЧЖ, “MUBORAK MEBEL” МЧЖ ҳамда “GERMES TEKS” МЧЖ фаолиятини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиб, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар ҳамда мавжуд таклифлар билан танишди.

Шунингдек, ушбу корхона ва ташкилотлар омборларидаги экспортбоп маҳсулотлар қолдиғи миқдори ҳамда унинг омборда туриб қолиши сабабларини ўрганиш ва ўрганиш натижалари бўйича асосли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича “Йўл харитаси” Дастури ишлаб чиқиш белгиланиб олинди.

Бундан ташқари, туманда фаолият юритаётган 1 мингдан зиёд ҳудудий саноат корхоналарини тўлиқ хатловдан ўтказилган ҳолда, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналар билан тижорат таклифларини шакллантириш ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда хорижий ҳамкорлар топиш йўналишида ишлар жадал давом эттирилмоқда. 

Экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқараётган ҳудудий корхоналарни чет давлатларда ташкил этилаётган ярмаркаларда иштирокини таъминлаш ҳамда экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқараётган ҳудудий корхоналар орасидан иқтисодий барқарорларини танлаб олиш ва уларга чет давлатларда савдо уйларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар