Токио Сеулдан узр сўрашни талаб қилди

Жаҳон 10:52 / 12.02.2019 17373

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, Токио Сеулга Иккинчи жаҳон уруши вақтида кореялик аёллар Япония ҳарбийлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлангани ҳақидаги «ноўрин» баёнотлардан сўнг протест билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Жанубий Корея миллий мажлиси раҳбари Мун Хи Сан япон императори Акихитони кўрсатилган давр мобайнида кореялик хотин-қизлардан гўёки «кўнгилхушлик учун аёллар» сифатида фойдаланилгани сабабли узр сўрашга чақирган.

Абэнинг сўзларига кўра, у бундай талабдан ҳайрон қолган. Аниқлик киритилишича, япон томони бу ишда зўравонлик хусусиятига оид далил йўқлиги ҳақида билдириб келади.

«Биз қатъий протест билан бир қаторда, бундай баёнот учун узр сўралишини талаб қиламиз», - деди Абэ.

Кўпроқ янгиликлар