«Икки ҳисса дард». Мусофир юртда бўлган Элбек кўмакка муҳтож

Жамият 19:59 / 12.02.2019 9932

Мусофир инсон ҳар қандай тўкис ҳаётда яшаса ҳам юрти соғинчи, оиласини қўмсаши сабаб бахтсиз бўлаверади, қалби беҳаловат қолаверади. Бироқ шундай ватандошларимиз ҳам борки, хасталик сабаб ўзга юртда сарсон бўлиб, абгор ҳолатда яшамоқда.

Ёдингизда бўлса, салкам икки ёшли Элбек онаси билан буйрак қуриши натижасида Туркияга даволаниш учун жўнаб кетган эди. Бу аёл хаста фарзанди билан мусофир юртда не кунларни кўрмади дейсиз?! Kun.uz жамоаси юртдошларимизнинг ҳолатидан бохабар бўлиб турдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Гап шундаки, буйрак ҳасталиги сабаб жўнаб кетган Элбекнинг текширувлар натижасида юрагида ҳам касаллик аниқланиб, зудлик билан операция қилинган. Сабаб сифатида бизда етарли ўлчамдаги катетерлар мавжуд бўлмаганлиги экан. Буйрагини операция қилишни бизнинг мамлакатда иложи бўлмаган бу гўдакнинг  юраги ҳам хасталанган. Бир тарафда операция, иккинчи тарафда муолажаларга харажат катталиги сабаб ўзга юртда машаққат чекмоқдалар. Ватанда бошингизга синов келса, ёнингизда қон-қариндошингиз, дўст-биродарингиз тиргак бўлади. Бегона манзилларда эса ким ёрдам қўлини чўзсин?! У ерларда бирор таниши йўқ.

Азиз биродарлар, ўзга юртда навбатдаги операциясини кутаётган Элбекка ёрдам қўлини чўзайлик. Туркияда, сафар чоғида оғирини енгил қилишга сабабчи бўлайлик. Дарддан фориғ бўлиб, эсон-омон ўз ватанларига қайтиб келиши насиб этсин.

Аллаберганов Дилшод (отаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 2944 0975 (Агробанк)

МФО: 00394

ИНН: 201200124

Нақд пул топширганда: 23116000600000394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000400000394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000394001

Чет эл валютасида маблағлар ўтказилганда: 2020 6840 4969 2866 0001

Сбербанк: 4817 7600 5102 4853 (Россиядаги қариндоши Манзура Эгамова)

Ўзбекистондаги телефон рақами: (90) 928 96 10

Онаси Феруза Кабулованинг Туркиядаги телефон рақами: +90 554 166 24 32

Баҳодир Аҳмедов тайёрлади

Кўпроқ янгиликлар