Бош прокуратура: пахта тозалаш корхонасида талон-тарожлик фош этилди

Жамият 16:49 / 12.02.2019 20867

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан вилоятдаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида ўтказилган назорат тадбирида содир этилган талон-тарожлик аниқланган. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда корхона техник чигит товаршуноси А.К. Каттақўрғон шаҳрида яшовчи М. исмли шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2018 йил ҳосилидан ишлаб чиқарилган иккинчи нав биринчи синфли жами 101,7 минг килограмм, умумий қиймати 116,5 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги техник чигитни 11 та юк ташувчи машиналарга юклаган ҳолда, сохта ҳужжатлар асосида олиб чиқиб кетаётганда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Кўпроқ янгиликлар