Россиядаги йўл-транспорт ҳодисасида ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

Жаҳон 23:49 / 11.02.2019 49747

11 февралда Россиянинг Тюмень - Ханти-Мансийск трассасида ўзбекистонликлар жабрланган ва ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.  

Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, бир киши шифохонага етказилган.

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллигида ЙТҲ оқибатида Тошкентбоев Шухратбек Ғуломович (21.02.1984 да туғилган) ва Сайахмедов Бахтиёр Тожибоевич (22.11.1983 да туғилган) ҳалок бўлгани, Мирзаахмедов Қурвонжон Мирзалиевич (28.11.1976 да туғилган) жароҳат олгани маълум қилинган.

Меҳнат мигрантларига кўмаклашиш халқаро уюшмаси “Стандарт плюс” МЧЖ (қабул қилувчи томон) маълумотларига кўра, Тобольскдан Тюменга меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун йўл олаётган 20 йўловчи бўлган (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) Mercedes русумидаги микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган. 

Микроавтобусдаги қолган 17 кишига зиён етмаган ва улар кейинроқ ҳужжатларни расмийлаштириб, яна Тобольскка қайтишган. 

Уюшма ЙТҲ билан боғлиқ барча, жумладан ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадларини Ўзбекистонга етказиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга ваъда берган.

Кўпроқ янгиликлар