Россиядаги вақтинчалик ушлаб туриш марказларидан 503 киши Ўзбекистонга олиб келинди 

Ўзбекистон 16:30 / 11.02.2019 17835

Россия Федерацияси ҳудудида ҳужжатсиз ва маблағсиз қийин аҳволда қолган фуқароларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистонга қайтариш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Москвадан ташқари, Санкт-Петербургдаги вақтинчалик ушлаб туриш марказларидан ҳам фуқароларни олиб келиш ишлари бошланган. Бугунга қадар жами 503 нафар киши олиб келинган. 

Уларнинг ҳар бири билан тиббиёт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимлари иш олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиққанди.

Кўпроқ янгиликлар